
Самбочиларимиз халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллади
Хабарингиз бор, 14-20 апрель кунлари Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақада қитъамизнинг 25 га яқин мамлакатидан 600 нафардан ортиқ самбочилар турли ёш тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришди.
Чемпионат доирасида кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар, катталар, спорт усталари (фахрийлар), кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтди.
Осиё-Океания чемпионати якунига кўра, ўзбекистонлик самбочилар мусобақа мобайнида умумий ҳисобда 69 та олтин, 29 та кумуш, 45 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар