Самбо. Индонезиядаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 4 та медаль!

CHERY AUTO

Индонезияда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида самбо бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Tecno

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кеча мусобақанинг илк кунида 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишганди. Бугун ЖЧнинг иккинчи куни доирасида вакилларимиз 4 та медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди. Самбочиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.

Совриндорларимиз рўйхати:

Олтин: 

-64 кг: Озодбек Атаев (ёшлар)

Кумуш:

79- кг: Билолбек Абдугаппаров (ўсмирлар)

Бронза:

-65 кг: Машҳура Ганиева (ёшлар)
-88 кг: Санжар Облакулов (ёшлар).

Беллашувлар эртага ҳам давом эттирилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!