
Самарқандда халқаро миқёсдаги мусобақа ўтказилади
2025-йил 24-25-май кунлари Самарқандда бутун дунёдан энг кучли Элита спортчилари иштирок этадиган триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади!
Самарқанд 20 дан ортиқ давлатдан келган иштирокчиларни қабул қилади ва пойга давомида спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Мусобақа ғолиблари кейинги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун рейтинг очколарини қўлга киритишда катта устунликка эга бўладилар.
Триатлон бўйича Жаҳон кубоги доирасида спортчилар стандарт масофада беллашадилар:
Сузиш - 1,5 км, велосипед босқичи - 40 км ва югуриш босқичи - 10 км.
Триатлон бўйича Жаҳон Пара Кубогида турли тоифадаги пара-спортчилар иштирок этадилар: жисмоний имконияти чекланган спортчилар (PTS2-3-4-5), ногиронлар аравачасидаги спортчилар (PТWC) ва кўриш қобилияти заиф спортчилар ўзларининг гидлари (PTVI) билан Супер Спринт масофасида:
Сузиш - 750 м, велосипед босқичи - 19 км ва югуриш босқичи - 5 км.
Жаҳон кубоги доирасида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ҳам бўлиб ўтади ва унда профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этади.
Фикрлар