Самарқанда "R-1" бўйича халқаро турнир старт олди

CHERY AUTO

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида қўл жангининг R-1 йўналиши бўйича халқаро мусобақа бошланди.

Tecno

Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида ўтказилаётган мазкур турнирда спортчиларимиздан ташқари Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва АҚШдан келган қўл жанги усталари ғолиблик учун куч синашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг асосий жанггида ҳамюртларимиз Жаҳонгир Жумаев россиялик Магомед Ибрагимов билан куч синашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!