Самарқанд вилояти ҳокими «Динамо» клубига янги автобус тақдим этди. Энди жамоанинг замонавий автобуси бор (Фото)

CHERY AUTO

28 март, пайшанба куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов «Динамо» стадионига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

photo_2019-03-28_08-48-54

Шу куни эрталаб соат 9:00да стадионда бошланган тадбирда вилоят ҳокими “Динамо” футбол клубига хориждан келтирилган янги замонавий автобусни тантанали тарзда клуб ихтиёрига топширди. Маросимда “Динамо” жамоаси мураббий ва футболчилари, фахрий мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

D2vBn6yWkAA8xn5

Автобус калитини вилоят ҳокими жамоа сардори Акмал Холмуродовга тантанали тарзда топширди.

Ўз навбатида Акмал Холмуродов жамоа номидан вилоят ҳокими ва ҳомийларга юксак эътибор учун миннатдорчилик билдирди.

photo_2019-03-27_21-31-39

D2vCBv2XcAEg7es

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!