
Салоҳ: "Қийин бўлди, аммо ғалаба қозонганимиздан хурсандман."
"Ливерпуль" сафарда "Бёрнли"га қарши ўйинда ғалаба қозонди. Ўйин 0:1 ҳисобида якунига етди. Беллашувдаги ягона гол 90+5 дақиқада пенальтидан киритилди.
Ўйин якунида мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Бугун рақибимиз жуда кучли эди. Биз тўпни чизиқлар орасидан ўтказиш учун бор кучимизни сарфладик. Қийин бўлди, аммо ғалаба қозонганимиздан хурсандман.
Жамоамизда янги ўйинчилар бор ва уларга бизнинг ўйин услубимизга мослашиш учун вақт керак. Улар ўзларини ишончли ҳис қилишлари учун қўлимиздан келганини қиляпмиз. Бугун жамоа ўзини тўлиқ намоён этди, - деди Салоҳ.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Муҳаммад Салоҳ АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилганди.
Фикрлар