Рубен Невеш: "Португалия терма жамоаси Диогу Жота хотираси учун курашади"

CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рубен Невеш марҳум дўсти Диогу Жота ҳақида сўзлаб, жамоа энди унинг хотираси учун майдонга тушишини таъкидлади.

Tecno

"Биз кучни Диогунинг ким бўлганидан, у ҳар куни бизга нималарни берганидан оламиз. Биз айнан шу ердан куч олишимиз керак. Унинг бу ерда бўлишни, терма жамоани қандай иштиёқ билан ифода этганини яхши биламиз ва шу нарсага эътибор қаратмоғимиз зарур. Ҳар биримиз ўзимиздан Диогунинг бир бўлагини топишимиз ва уни бутун жамоа манфаати учун ишлатишимиз керак.

Агар аввал Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш орзум бўлган бўлса, энди бу хоҳишим янада кучайди. Бу — Диогу орзу қилган совринлардан бири эди ва энди бу бизнинг катта мақсадимизга айланди. Илгари ҳам бор эди, лекин энди ҳаммамиз учун янада муҳим бўлди", — деди "Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!