
РПЛ. 110 дақиқа давом этган ўйинда ВАР "Ростов"ни мағлубиятдан қутқариб қолди
Россия чемпионати 25-тури доирасида "Ростов" ўз майдонида "Краснодар"ни қабул қилди. Ўйиннинг биринчи таймида Бергнинг голидан сўнг меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди.
Иккинчи таймнинг қўшиб берилган дақиқаларида ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, 101-дақиқадагина "Краснодар" дарвозасига пенальти белгилади. Вазиятдан Попов унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу баҳсни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибда бошлади. У ўйиннинг 59-дақиқасида сариқ карточка ишлаб олди ва 62-дақиқада ўз ўрнини Долговга бўшатиб берди.
Фикрлар