
Рўзиқул Бердиев: "Насаф"нинг олдига юқори мақсад қўйилмаган
"Голларда барча жамоанинг айби бор. Биринчи голда ҳам, иккинчи голда ҳам хавфни бартараф этса бўлар эди. Аммо бу билан дарвозабонни айбламоқчи эмасман.
Натижа ёмон бўлгандан сўнг бу ҳам ўзимизга ёқмайди албатта. Жамоамиз ёш, ўйинчиларимиз бир-бирини тушуниб ҳаракат қилишлари учун бироз вақт керак.
"Пахтакор" билан ўйиндани ҳолат таъсир қилиш табиий ҳол. Тажрибали футболчилар бўлганида бу вазиятдан чиқиб кета олган бўлар эди. Аммо "Насаф" ёш футболчилардан ташкил топган.
Бизнинг олдимизга юқори мақсадлар қўйилмаган. Терма жамоа учун футболчилар етиштириб бериш мақсад қилинган.
Иккинчи голни киритганимизда офсайд йўқ дейишди, аммо менинг ўзим бу ҳолатни қайта кўрмадим ҳали", - деб Бердиевнинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзод Холбоев.
Фикрлар