Рўзиқул Бердиев: "Локомотив" жиддий рақиб"

  • 26 август, 2022, 23:03
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзингизга маълум, кеча Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди. Қуръа натижасига кўра «аждарлар» Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан куч синашадиган бўлди.

Tecno

Бу ҳақида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз сўнги пайтларда Кубок доирасидаги беллашувларда асосан сафарда ўйнаётгандик. Бу сафарги қуръа бизга ўз уйимизда ўйнаш имкониятини тақдим этди. «Локомотив» - жиддий рақиб. «Темирйўлчилар» сафида тажрибали футболчилар жамланган. Бизни олдинда бир жамоа билан иккита қизиқарли баҳс кутиб турибди” — дейди  Рўзиқул Бердиев.

«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!