
Рўзиқул Бердиев: "Андижон"га қарши ўйин 18 апрелга кўчирилганини 13 апрель куни айтишди
Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 5-турида "Андижон" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади. Эътиборлиси, ушбу баҳс дастлаб белгиланган тақвим бўйича 20 апрель санасида ўтказилиши керак эди. Аммо, маълум сабабларга кўра ушбу баҳс 18 апрель кунига кўчирилди. "Аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Аслида «Андижон» - «Насаф» ўртасидаги учрашув 20 апрель санасига белгиланганди. Кейин эса беллашув 18 апрелга кўчирилди. Бу режаларингизга қанчалик таъсир кўрсатди?
- Сиз ҳам биласиз, ишлаб чиқилган тақвимга қараб режалар бир-икки ой олдин тузиб чиқилади. «Андижон»га қарши учрашув белгиланган муддатдан икки кун олдин ўтказилиши бизга катта таъсир кўрсатмаса-да, барибир режаларимизнинг ўзгаришига сабаб бўлди. Лекин бу катта қийинчиликларни келтириб чиқармайди. Фақат режаларимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик.
- Ўйин санаси ўзгарганлиги ҳақида ПФЛ сизларни қачон хабардор қилди?
- 4-турда «Навбаҳор» билан ўйнаган бўлсак, ўша учрашувдан олдин «Андижон» билан баҳснинг 18 апрелда ўтказилишини билмасдик. Фақат учрашувдан кейин бизга хабар қилишди. Аниқроғи, «Навбаҳор»га қарши ўйиннинг эртаси куни, 13 апрелда ПФЛдан бизга хат келди.
Бердиев билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>
Фикрлар