 
                Россия Суперкубоги: Файзуллаев захирадан майдонга тушган учрашувда ЦСКА финалда зафар қучди
Россия Суперкубогининг финалидан ўрин олган "Краснодар" - ЦСКА клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Учрашувда Москванинг ЦСКА клуби минимал ҳисобда зафар қучиб, Суперкубокни боши узра кўтарди. Тўқнашувдаги ягона голни эса Игорь Дивеев 48-дақиқада ўз ҳисобида ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 
Шунингдек, ўйиннинг 89-дақиқасида "Краснодар" футболчиси қизил карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди.
 
Миллий терма жамоамизнинг ёш юлдузларидан бири Аббосбек Файзуллаев эса 80-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
 



Фикрлар