Россия клуби “Навбаҳор” етакчисини трансфер қилмоқчи. Келишув тез орада амалга ошиши мумкин

CHERY AUTO

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ПФК хориж клублари билан ҳам ҳамкорлик соҳасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Tecno

Жумладан, куни кеча клуб раҳбарияти собиқ иттифоқ ва Россия футболида ўз ўрни, обрўсига эга бўлган, жаҳон футболига кўплаб маҳоратли футболчиларни етказиб берган, янги мавсумни Россия Премьер-лигасида бошлайдиган Москванинг “Торпедо” клуби раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, учрашув давомида икки клуб вакиллари турли йўналишлар, жумладан, клуб академиялари, икки жамоа мураббий ва футболчилари борасида тажриба алмашиш, ўзаро назорат ўйинлари ўтказиш ҳамда бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик борасида келишувга эришишди. 

Шунингдек. учрашув давомида “Торпедо” клуби вакиллари "Навбаҳор"нинг сербиялик 29 ёшли тажрибали ҳужумчиси Зоран Марушичга қизиқиш билдиришди.

Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, сербиялик форвард янги мавсумни “Торпедо” жамоасида бошлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!