
Роналдуни кутяпмиз!
“Манчестер Юнайтед” плеймейкери Бруну Фернандеш ҳамюрти ва жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
- Биз бир неча ҳафта олдин гаплашгандик. Ҳозир иккииз ҳам таътилдамиз. Таътил пайтида ҳеч кимни безовта қилиб бўлмайди.
Мен Роналдуни “Манчестер Юнайтед”нинг мавсум олди тайёргарлик жараёнида кўришга умид қиламан. Бор гап шу.
Ҳар ким ҳам ўз келажаги ҳақида қайғуради. Мен клуб Роналду сингари футболчини қўйиб юборишга тайёр эканига ишонмайман, - деди Бруну Фернандеш.
Европа матбуотида Роналду келаси мавсум олдидан жамоасини алмаштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Хусусан, “Рома” ҳам тез орада португалиялик юлдуз трансферини амалга оширмоқчи экани айтилмоқда.
Фикрлар