
Роналдуга янги харидор чиқди
ПСЖ раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Парижликлар ёзда жамоани тарк этадиган Килиан Мбаппе ўрнини португалиялик юлдуз билан тўлдирмоқчи. Криштиану Роналду Манчестерни тарк этишга қарор қилса, ПСЖ мутасаддилари у билан расмий музокараларни бошлашга шай турибди.
Аввалроқ, Роналду “Манчестер Юнайтед”даги муҳит ва жамоанинг рақобатбардош эмаслигидан норози бўлиб, мавсум якунлаши билан кетишни режалаштираётганини айтганди.
36 ёшли ҳужумчига “Манчестер Сити” ва “Челси” ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ, мутахассислар португалиялик футболчи жамоадан кетадиган бўлса, Англияда қолмаслигини таъкидлашмоқда.
Фикрлар