Тимур Кападзе Жаҳон чемпионатининг навбатдаги саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 17 июль куни соат 15:00 да Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё қитъасидаги 4-босқич учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 
 
Сайтимизга маълум бўлишича, ОФК ўзбек футболини Олимпияда ва Жаҳон чемпионатига олиб чиққан мутахассис Тимур Кападзени махсус меҳмон сифатида гуруҳларни аниқлаб бериш учун таклиф этган. 
 


Эслатиб ўтамиз, 6 та жамоа 3 тадан бўлиб, 2 гуруҳга бўлинади ва гуруҳ ғолиблари Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. 
 
Қуръа ташлаш маросимидан аввал саватчалар билан танишинг (ФИФА рейтингига кўра): 
 
1-саватча: Қатар, Саудия Арабистони 
 
2-саватча: Ироқ, Бирлашган Араб Амирлиги 
 
3-саватча: Уммон, Индонезия 
 
Маълумот ўрнида, гуруҳ босқич ўйинлари 8 октябрдан 14 октябргача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
15/07/2025 08:53
Шу Катар ва Саудия чикмасада,ЖЧ тига.Курамиз,кузатамиз,хакамларни сотиб олинишини.