
Аргентина билан ўртоқлик ўйини Россия сабаб ўтказилмаслиги мумкин
Россия терма жамоаси Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни мақсад қилганди. Бироқ мазкур ўйин катта эҳтимол билан ўтказилмайдиган бўлди. Сабаби, Бьелса жамоаси Жанубий Кореяда кузги учрашувларни ўтказишни мақсад қилган.
Айни вақтда РФС Аргентина билан музокараларни давом эттирмоқда. Унга кўра, амалдаги жаҳон чемпионлари Хитой билан ўйин ўтказиб, Москвага Россия билан учрашув учун жўнаб кетиши мумкин.
Биласиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам октябрь Аргентина билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганди.
"Россия термаси октябрь ойида Эрон ва Аргентина билан ўйнамоқчи. Ноябрда эса Чили ва Перуга қарши. ЎФА тезроқ спаринг рақиблар билан келишиб, ўйинни “бронлаб” қўймаса, бошқа пулдор федерациялар юлдузли жамоаларни илиб кетади. Доимгидек", - дейилади "Sabitov" телеграм каналида.
Фикрлар