Роналдуга қарши ўйинда ПСЖдан кимлар майдонга туша олмайди?

  • 18 Jan 20:25
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти ва ҳимоячи Норди Мукиеле 19 январь куни Ар-Риёд юлдузларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмайди. Бунга сабаб жароҳатлар, дея хабар беради парижликлар матбуот хизмати.

Tecno

Вераттининг келаси ҳафтадаёқ майдонга тушиши кутилмоқда, аммо Мукиеленинг аҳволи анча мураккаб. 25 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда жамоанинг 17 та ўйинида иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд терма жамоаси 19 январь куни ПСЖга қарши ўйнайди, учрашув Саудия Арабистони пойтахтидаги "Қирол Фаҳд" стадионида бўлиб ўтади.

Учрашувда "Ал-Насср"нинг янги юлдузи Криштиану Роналду Ар-Риёд терма жамоасини сардори сифатида майдонга бошлаб тушади. 

Comments

You must be logged in to commet!