Роналду зўрлигини яна бир бор исботлаб қўйди

  • 10 декабрь, 2020, 13:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду кучли бешлик чемпионатларининг 2020 йилдани энг яхши тўпурари номини ўзида сақлаб турибди. Айни пайтда португалиялик футболчининг ҳисобида 31 та учрашувда киритилган 35 та гол бор.

Tecno

Иккинчи ўринда турган Роберт Левандовски ҳисобида ҳам 35 та аниқ зарба бор. Бироқ, “Бавария2 ҳужумчиси “Ювентус”даги ҳамкасбидан битта ўйин кўп ўтказган.

Келажак тўпурари Эрлинг Холанд кучли учликдан жой олди. “Боруссия” ҳужумчиси бу йил рақиблар дарвозасини 31 маротаба аниқ нишонга олди.

Роналдунинг доимий рақобатчаси Лионель Месси бу гал рақобатга дош беролмаяпти. Аргентиналик ҳужумчи жорий йил ҳисобидан 20 та гол билан тўққизинчи ўринга тушиб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!