Роналду “Юнайтед”дан 7 та трансферни талаб қилмоқда

  • 3 июль, 2022, 19:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштианунинг клуб олдига қўяётган талаблари ошиб бормоқда.

Tecno

Клуб раҳбарияти португалиялик футболчини келаси мавсум ҳам жамоада қолишини истаяпти. Роналду эса, мутасаддиларининг трансфер бозоридаги сусткашлигинидан норози бўлмоқда.

“Манчестер Юнайтед” ҳали бирорта жиддий трансферни амалга ошира олгани йўқ. Роналду ҳозирги таркиб юқори марраларни учун кураша олмаслигини билади. 37 ёшли футболчи бу кетишда келаси мавсум ҳам бирор кўзга ташланадиган натижасиз ўтиб кетишидан ва ўйинчининг ўзи қимматли вақтини йўқотишидан хавотирда.

Маълумотларга қараганда, Криштиану Роналду клубдагн тез орада 6-7 та янги ижрочиларни трансфер қилишни талаб этмоқда. Акс ҳолда, португалиялик юлдуз ўзини қўйиб юбориш шартини қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!