
Роналду ёки Мессидай ўйнамоқчи бўлсангиз, тўхтанг!
“Фиорентина”, “Рома” ва “Интер”да порлаган аргентиналик ҳужумчи Габриэль Батистута замонавий футбол ҳақидаги қарашлари билан ўртоқлашди.
- Энг аввало, сиз нима учун футбол ўйнашни истаётганингизни аниқлаб олинг. Агар Месси ёки Роналду бўлишни мақсад қилган бўлсангиз, тўхтанг ва бошқа йўлни қидиринг.
Янги Батистута чиқадими? Вақт ўтди, футбол ўзгарди. Ҳозир рақиб жарима майдончаси ичида “яшайдиган” ҳужумчилар йўқ, - деди Габриэль Батистута.
53 ёшли Габриэль Батистута фаолиятини 2005 йили якунлаган. У “Фиорентина” сафида 269 та учрашувда 167та, “Рома”да 63 та баҳсда 30та ва “Интер”да 12 та беллашувда иккита тўп киритган.
Аргентина терма жамоаси сафида 77 та учрашувда 54 та гол муаллифи бўлган.
Фикрлар