
Роналду МЮнинг жиғига тегишда давом этмоқда
Криштиану Роналду ҳамон Манчестерга келмаган.
"Goal" нашри мухбири Жеймс Робсоннинг хабар беришича, ҳужумчи кетма-кет учинчи бор машғулотларни ўтказиб юбормоқда.
Манкуниаликлар ҳалигача 12 июлда бошланадиган Осиё ҳамда Австралия сафарларига португалиялик ҳужумчининг қўшилиш режаси бор ёки йўқлиги ҳақида билмайди.
Аввалроқ, 37 ёшли форвард яхши таклиф тушса, клубдан уни сотишини сўраганди.
Маълумот ўрнида, Роналдуга айни вақтда "Рома", "Челси", "Бавария" каби клублар қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, унинг "Барселона"га ўтиши борасида ҳам миш-мишлар чиқиб турибди.
Фикрлар