Роналду майдондаги ўйинчилар учун катта рекорд ўрнатиб қўйди

  • 9 декабрь, 2023, 18:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилар учун янги рекорд ўрнатди.

Tecno

38 ёшли форвард фаолияти давомида 1200-ўйинда иштирок этди. Бу ҳақда Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) расмий сайти хабар тарқатди.

Юбилей учрашувида португалиялик юлдуз биттадан гол ва ассист қайд этиб, жамоасининг “Ар-Риёд”  устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Роналдугача яна уч киши 1200 тадан кўп учрашув ўтказган. Бироқ уларнинг бари дарвозабонлардир. Рожерио Сени 1225, Питер Шилтон 1217 ва Фабио 1200 та ўйинда иштирок этган.

Криштиану ҳали фаолиятини якунламоқчи эмас ва унда жаҳон футболида энг кўп учрашувда қатнашган футболчи номини қўлга киритиш имконияти етарли. Бунинг учун Роналду яна 26 та ўйин ўтказиши кифоя.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!