Роналду Жоау Феликсни “Ан-Наср”га ўтишга қандай кўндиргани ошкор бўлди

CHERY AUTO

Ёзги трансферлар ойнасининг энг муҳим воқеаларидан бири “Челси” ҳужумчиси Жоау Феликснинг фаолиятини “Ан-Наср”да давом эттиришга кўнгани бўлди.

Tecno

Аслида португалиялик футболчи топ-лигаларда қўним топа олмаганидан кейин қадрдон жамоаси “Бенфика”га қайтишга яқин турган эди. Бироқ кутилмаганда, ишга “Ан-Наср” аралашди ва 25 ёшли ҳужумчини оладиган бўлди.

Жоау Феликснинг Саудия Арабистонига ўтишида Криштиану Роналдунинг қўли борлиги ошкор бўлди.

Foot Mercato нашрининг ёзишича, 40 ёшли юлдуз ўз ҳамюртига бир клубда мавсум давомида 40-50 та учрашувда елкама-елка ҳаракат қилиш уларга бир бирини яхши тушуниш имконини беришини ва бу омил келаси ёз бўладиган жаҳон чемпионатида қўл келишини айтган. Бу омиллар Жоау Феликснинг танловига таъсир қилган.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Португалия терма жамоаси ҳужумчиси трансфери учун шайхлар 30 миллион евро тўлашини, бу сумма бонуслар ҳисобига 50 миллион еврогача кўтарилиши мумкинлигини айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!