
Роналду бир зарба билан Мессидан янада узоқлашди
Германия мезбонлик қилган УЕФА Миллатлар лигаси финалида Португалия терма жамоаси Европанинг амалдаги чемпиони Испанияни пенальтилар сериясидан мағлуб этиб, турнир ғолиби бўлди.
Жаҳон футболида энг кўп гол урган Криштиану Роналду бу ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
40 ёшли футболчининг аниқ зарбаси ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Бу Роналдунинг халқаро миқёсдаги 138 голи бўлди ва янги рекорд сифатида қайд этилди.
Ўз мамлакатлари терма жамоалари учун гол уришда Роналду ашаддий рақиби Лионель Мессидан яна узоқлашди. 37 ёшли аргентиналик юлдуз ҳисобида халқаро майдонда киритилган 112 гол бор ва у катта эҳтимол билан Роналдунинг бу рекордини йўққа чиқара олмайди.
Фикрлар