
Роналду билан ўйнашга кўнган юлдуз қанча маош олиши маълум бўлди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Жоау Феликс “Челси”ни тарк этиб, “Ан-Наср”га кўчиб ўтди. Бу трансферни амалга ошишида Криштиану Роналдунинг хизматлари катта экани айтилмоқда.
Correio da Manhã нашрининг маълум қилишича, Жоау янг жамоасида “Челси”да олганидан икки баравардан кўпроқ маош оладиган бўлди. Манбага кўра, 25 ёшли ўйинчи Лондон клубида ҳар мавсум учун 7 миллион евро оларди.
Ун қўлга киритишга уринган “Бенфика” ўз тарбияланувчисининг йиллик хизматларини 3 миллион еврога баҳолади. Роналдунинг ташаббуси билан “Ан-Наср”га ўтган Жоау Феликс даромад бобида ҳам ўсишга эришди. Шайхлар унга бир мавсум учун 17,5 миллион евро маош тўлайди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо бу трансфер 30 миллион еврога тушгани, бироқ футболчининг натижаларига қараб, сумма 50 миллион еврога кўтарилиши мумкинлигини ёзди.
Фикрлар