Роналду "Бавария"да?!

  • 5 июль, 2022, 18:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
CHERY AUTO

Германия футболи афсонаси Лотар Маттеус Криштиану Роналдунинг "Бавария"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Tecno

"Албатта, бу келажакни кўзлаган трансфер бўлмайди. Чунки у 37 ёшда. Унинг "Бавария" тизимига мос келишига ҳам ишончим комил эмас. Аммо у ҳали ҳам ажойиб тўпурар ҳисобланади.

У барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ва бемалол бир мавсумда 30 га яқин гол ура олади. Футболкалар ва шунга ўхшаш нарсаларни сотиш орқали ў ўзига сарфланган маблағни оқлай олади.

Роналду "Бавария"да - бу даҳшат бўларди! Агар "Бавария" Роналдуни жисмонан бир ёки икки йил давомида ёрдам беришга қодир деб ҳисобласа ва португалиялик мегаюлдузнинг трансфери Левандовскини сотишдан тушадиган пул билан сармоя қилиниши мумкин бўлса, мен бу вариантни кўриб чиққан бўлардим", - деди "Бавария"нинг собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!