Роналду "Ан-Наср"га терма жамоадошини олиб келиш арафасида

CHERY AUTO

"Челси" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жоау Феликс фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Tecno

Sky Sports хабарига кўра, Криштиану Роналду тўп сураётган "Ан-Наср" клуби "Челси" билан битим тузишга яқин турибди.

25 ёшли Феликснинг трансфери Саудия клубига 44 миллион еврога тушиши айтилмоқда. Аввалроқ, Жоау собиқ клуби "Бенфика"га қайтишга рози бўлгани хабар қилинганди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида португалиялик футболчи "Милан"да ижара асосида тўп сурганди. У АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушиб битта гол ва 1 та ассист қилишга муввофақ бўлган, Италия А Сериясида 15 та учрашувда  2 та гол ва битта ассист амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!