Роналду 99 қаватли меҳмонхонада яшайди
Криштиану Роналдунинг "Ал-Насср"га ўтганидан сўнг қаерда яшаши маълум бўлди. 
"Daily Mail" нашрининг хабар беришича, португалиялик форвард 99 қаватли "Kingdom Tower" меҳмонхонасида яшайди. У оиласи, дўстлари ҳамда қўриқчилари учун 17 та хонани банд қилган. 
Криштиану ўзи учун энг яхши хоналардан бирини танлади. Роналду ушбу хоналарни 1 ой муддатга ижарага олди. 
Тахминларга кўра, Роналду учун меҳмонҳана ижараси 250 минг фунт стерлингдан қимматроққа тушади. 



Фикрлар