
Роналду, сенинг ажойиб ҳикоянгга якун ясаш пайти келди
ПСЖ собиқ футболчиси Жан-Мишель Ларке португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду фаолиятидаги қийин босқич ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 37 ёшли ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" заҳира ўриндиғида кўп қолиб кетмоқда ва ўзига янги жамоа топа олмаяпти.
"Ушбу ҳикояни тугатиш вақти келди. Роналду бутсаларини михга илиш қарорини кечиктирмаслиги керак. Унинг сўнгги мавсумларини ҳеч ким эсламайди деб ўйлайман. Фақат унинг ажойиб дақиқалари эсда қолади. Криштиану, тугатиш вақти келди", - дейди Ларке.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роналду Англия Премьер лигасининг тўртта ўйинида майдонга тушиб, ҳеч қандай фойдали ҳаракатлар амалга оширмади.
Фикрлар