Роналдо: "Месси бутун футбол тарихидаги энг яхши ўйинчидир"

  • 19 декабрь, 2022, 10:22
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Афсонавий бразилиялик ҳужумчи Роналдо Аргентина терма жамоасининг Қатардаги ғалабасига муносабат билдирди. ЖЧ-2022 финал учрашувида жанубий америкаликлар Францияни мағлуб этишди.

Tecno

"Мессининг ҳаракатлари ҳар қандай рақибни чалғитади. Биламан, кўпчилик бу финалда Леога мухлислик қилди. Бу унга нисбатан хайрихоҳ хайрлашув ҳолати эди. У нафақат ушбу жаҳон чемпионатининг юлдузи, балки бутун футбол тарихидаги энг яхши ўйинчидир", - дейилади Роналдонинг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳси 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Месси иккита голга муаллифлик қилди, улардан бири пенальтидан киритилгани эътиборга молик. Пенальтилар сериясида эса Лионель Скалони шогирдлари французларни мағлуб этишни уддалади - 4:2.

Шунингдек, Месси мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, французлар аъзоси Мбаппе 8 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари мақомига лойиқ кўрилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!