
"Рома" ярим ҳимоячиси ёзда ПСЖга ўтади
"Рома" клубининг марказий ярим ҳимоячиси Куадио Коне ПСЖнинг кузатув доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда "Corriere della Sera" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, франция гранди 23 ёшли хавбекни ёзги трансферлар ойнаида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, "Рома" ўз футболчисини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.
Жорий мавсумда Коне барча турнирларда 40 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Коненинг "Рома" билан тузилган амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, футболчининг нархи 35 миллион еврони ташкил этади.
Comments