“Рома” таркиби Моуриньо кутган сифатга эга эмас!

  • 5 январь, 2022, 15:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Рома”нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло жамоани бошқараётган Жозе Моуриньони танқид қилишга шошилмасли кераклигини таъкидлади.

- Моуриньога вақт керак. У клуб раҳбариятидан қишда янги трансферларни сўраяптими, демак ҳозирги таркиб у талаб қилаётган сифатларга эга эмас.

Бундан ташқари, мен Моуриньони асосли танқид қилиш учун мавсум охиригача кузатиш керак, деб ҳисоблайман, - деди Фабио Капелло.

“Рома” раҳбарияти Моуриньо олдига жорий мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Конференциялар лигасида ғолиб чиқиш вазифасини қўйган. Ҳозирча, римликлар А Серияда олтинчи ўринда бормоқда. Конференциялар лигасида эса нимчорак финалга йўлланма олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!