“Рома” суперклубнинг трансфер таклифини рад этди

  • 22 июль, 2022, 11:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Англия премьер-лигаси вакили “Тоттенхэм” раҳбарияти “Рома”га универсал ҳужумчи Николо Дзаньолони сўраб мурожаат қилганди.

Англияликлар Рим клубига Николо учун 25 миллион фунт ва ҳимоячи Жо Родонни беришни таклиф қилди.

Бироқ, “Рома” раҳбарияти бу таклифни қабул қилмади. Улар ўз футболчисини 50 миллион евро берадиган жамоага сотмоқчи.

Аввалроқ, “Ювентус” ҳам бир неча марта Дзаньол учун турли сумма ва ўз ўйинчисини олишни таклиф қилган эди. Пойтахтликлар туринликларнинг сўровини ҳам рад этган.

Айни пайтда Николо Дзаньоло “Рома”дан кетиш фикрини ўзгартиргани айтилмоқда. Жозе Моуриньо жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтирди ва келаси мавсумдан юқори мақсадлар учун курашмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!