"Рома" ўтган мавсум сотиб олган футболчиси билан хайрлашмоқчи

CHERY AUTO

Италиянинг "Рома" клуби ушбу трансфер ойнасида украиналик ҳужумчи Артём Довбикни сотиб юбориши мумкин, форвард хизматига Англия Премьер-лигаси клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, римликлар украиналик ҳужумчи учун 40 млн евродан бошланадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Қайд этилишича, Англия Премьер-лигасининг номи ошкор этилмаган клублари ҳужумчининг имкониятлари ҳақида маълумот сўраган.

Якунланган мавсумда Довбик итальян клуби сафида 45 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ва тўртта голли узатмани амалга оширган. Эслатиб ўтамиз, Довбик ўтган ёзда 2023 йилдан буён тўп суриб келаётган "Жирона"дан "Рома"га ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!