
"Рома" марказий ўйинда "Милан"га имкониятни бой берди. Шомуродов захирадан майдонга тушди
А Серия 11-турида "Рома" ўз майдонида "Милан"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсда миланликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Дастлаб Златан Ибрагимович жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очди. Кейин меҳмонлар дан Франк Кессье ҳисобни яна биттага оширди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Стефан Эл-Шаарави битта гол урди. Аммо бу римликларга дуранг учун камлик қилди.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, "Милан" вакили Тео Эрнандес 66-дақиқада четлатилганди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 80-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Фикрлар