"Рома" Женгиз Ундерни қанчага сотмоқчи?

  • 2 январь, 2020, 21:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” клуби раҳбарияти жамоанинг туркиялик вингери Женгиз Ундерни сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра римликлар 22 ёшли турк футболчисини 35-40 миллион еврога баҳоламоқда. Айни дамда улар Ундернинг трансфери бўйича аниқ таклифга эга эмаслар. Унга “Манчестер Юнайтед”дан қизиқишлар бор. Аммо, манкуанликлар ҳам ҳозирча унинг трансфери бўйича расмий таклиф билдиришмаган.

Маълумот учун, Ундер “Рома” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. “Бўрилар” уни 14,25 млн евро эвазига “Истанбул Башакшехир” клубидан сотиб олишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!