“Рома” ҳужумчисига яна бир суперклуб даъвогар

  • 26 июль, 2022, 10:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Рома” ҳужумчиси Никола Дзаньолода фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш имконияти пайдо бўлди.

“Тоттенхэм” клуби 23 ёшли универсал футболчи учун курашга қўшилди. Лондон клуби бир неча кундан бери футболчининг агентлари билан музокара олиб бораётгани айтилмоқда.

Аслида Дзаньолога асосий даъвогар сифатида “ювентус” эътироф этилган эди. Бироқ, туринликлар футболчи учун пойтахтликлар талаб қилаётган 50 миллион еврони тўлашга тайёр эмас. “Ювентус” нархни пасайтириш мақсадида бир неча ўйинчисини олишни таклиф қилганига қарамай, бу вариант “Рома”ни вакилларини қониқтирмади.

Николо Дзаньоло “Рома” асосий таркибида 2018 йилдан бери ўйнамоқда. Истеъдодли футболчи шу кунга қадар “бўрилар” учун 11 марта ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 22 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!