“Рома” ҳужумчиси қийин танловга дуч келди

  • 14 май, 2022, 19:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Рома” ҳужумкор футболчиси Николо Дзаньоло фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича қийин танловни амалга оширишига тўғри келади.

Гарчи 22 шли ўйинчининг амалдаги келишуви якунланишига икки мавсум бўлса-да, римликлар ҳамкорликни узайтириш учун янги шартнома беришга қарор қилган. Агар Дзаньоло уни қабул қилмаса, ёзда сотиб юборилади.

Айни пайтда А Сериянинг икки қудратли клуби – “Милан” ва “Ювентус” Николони Италияда олиб қолишга тайёр. Ҳар икки жамоа вакиллари ўйинчининг агенти билан алоқаларни ушлаб турибди ва вазиятни жиддий кузатиб бормоқда.

“Рома” энг кучли футболчиларидан бири 50-70 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!