
"Рома" Гасперинининг ўйин услубига тушмаслиги сабаб, муҳим ҳужумчисини сотувга қўйди!
Римнинг "Рома" клуби украиналик ҳужумчи Артём Довбикни трансфер рўйхатига қўйди. "Calcio in Pillole" нашрининг хабарига кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини 27 ёшли футболчини ўз тактик режаларида кўрмаяпти.
Манбага кўра, Гасперини ҳужумда фаол ҳаракат қилувчи ва прессингда ёрдам берадиган футболчиларни афзал кўради. Ушбу ўйин услубида эса ҳамюртимиз ва миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов яхши ҳаракат қилади.
Шунингдек, ўтган мавсумда Довбик А Серияда 32 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. У римликлар сафига ўтган йил Испаниянинг "Жирона" клубидан келиб қўшилган, у ерда 2023/24 йилги мавсумда Ла Лигада 36 ўйинда 24 та гол киритган эди.
Фикрлар