Родриго "Арсенал"га ўтмайди — бразилиялик вингер "Реал"да қолишга қарор қилди

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал Мадрид"нинг ҳужумчиси Родригони ўз сафига қўшиб ололмайди. "Football Insider" нашрининг хабарига кўра, 24 ёшли бразилиялик вингер Мадрид клубида қолишни маъқул кўрди ва жамоадаги рақобат учун курашишга қарор қилди.

Tecno

Родриго ўтган мавсумда қисман эътибордан четда қолгани учун норози бўлган. Бироқ, яқинда жамоа бош мураббийи этиб тайинланган Хаби Алонсо қўл остида вазият ўзгаради, деб умид қилмоқда.

Унинг "Реал" билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади, бозор қиймати эса 90 миллион евро деб баҳоланмоқда. 2024/25 йилги мавсумда Родриго 51 ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!