Родри Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги фикрларига жавоб қайтарди

  • 02 Jan 16:15
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Родри Криштиану Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги фикрларига изоҳ берди. 

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси ўтган мавсум якунларига кўра, "France Football" талқинига кўра, мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритганди. 

- Криштиану Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги фикрлари ҳақида нима дея оласиз? У сизни эмас, Винисиусни ушбу мукофотга лойиқ эканини айтганди

- Ростини айтсам, бу ажабланарли. Сабаби, ушбу мукофот қандай ишлашини ва ғолиб қандай аниқланишини у ҳаммадан яхшироқ билади. 

- Овоз беришда қатнашган журналистлар ушбу совринни олишим керак, деган қарорга келди. 

- Айнан ўша журналистлар қачондир унга овоз беришган бўлса керак, менимча. Роналду ўшанда улардан рози бўлган. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!