Родри ҳам Испания терма жамоасига ёрдам бера олмайди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри жорий ойда Испания терма жамоаси сафида майдонга туша олмайди.

Tecno

3 октябрь куни эълон қилинган таркибда у бор эди, аммо 5 октябрда АПЛнинг 7-турида "Брентфорд"га қарши ўйиннинг (1:0) 19-дақиқасида жароҳат олди. Ҳужум марказида тўпга етишишга уринган пайтида у тан жароҳатига учради.

Испания футбол федерацияси маълум қилишича, "Манчестер Сити" жўнатган тиббий маълумотлар асосида Родрида жароҳат аниқланган. Шунинг учун у ЖЧ-2026 саралаш баҳсларида — Грузия ва Болгарияга қарши ўйинларга чақирилмади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!