Робертсон: "Жамоа етакчилари биздан ҳушёрликни йўқотмасликни сўради"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон жамоа етакчилари "Манчестер Юнайтед"га қарши мағлубиятдан кейин футболчиларни хотиржам бўлишга чақирганини маълум қилди.

Tecno

"Мағлубиятлар серияси бошланганда, уни илoжи борича тез тўхтатиш жуда муҳим. Бироқ "Манчестер Юнайтед"дан кейин жамоа етакчилари: "Паникага тушманглар", деди.

Биз доимо кийиниш хонасида гаплашамиз — ҳатто бешта ўйинни кетма-кет ютган пайтларимизда ҳам. Бу биз учун оддий ҳолат, ўйинлардан кейин катта ёки кичик гуруҳларда фикр алмашамиз.

Бу ҳеч қандай хавотир эмасди, балки: "Шундай давом этинглар, диққатни йўқотманглар, биз бирдам бўлсак, ҳаммаси ўзгаради", деган руҳдаги сўзлар эди.

Бизнинг жамоада маҳорат даражаси жуда юқори, агар биз ҳар куни шуни намоён қила олсак, муваффақиятга эришамиз.

Бироқ "Айнтрахт"дан кейин ҳаммамиз хотиржам бўлдик. Биз фақат мағлубиятлар сериясини тўхтатганимиз ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ҳеч қандай катта реакция бўлмади", – деди "Ливерпуль" ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар якшанба куни ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га (1:2) ютқазиб, тўртинчи марта кетма-кет мағлуб бўлишди. Бироқ, чоршанба куни "Ливерпуль" Чемпионлар лигасида "Айнтрахт"ни йирик (5:1) ҳисобда таслим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!