Роберто Карлос "Реал" мухлисларидан сабр қилишни сўради

  • 06 Jun 09:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Реал" Мадрид клуби собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос колумбиялик хавбек Хамес Родиргеснинг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Хамес – афсона, мен унга ўрганиб қолганман. Ҳаммадан яна бироз сабр қилишларини сўраб қоламан.

У майдонга киришиб кетганида, жуда яхши ўйнайди. Унинг учун кўп нарса ўзгариб кетди, лекин энг муҳими у ўзига ишонади ва аввалгидек ўз устида ишлашда давом этади. Мухлислар уни жуда яхши кўришади, чунки у ажойиб ўйинчи.

Унга вақт керак. У худди аввалгидек ишонч билан ўйнамоқда ва ўзининг майдондаги ақл-идрокини намойиш қилмоқда”, - дейди бразилиялик футбол афсонаси.

Бундан аввалроқ Хамеснинг "Атлетико"га ўтиши ҳақида хабарьар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!