Роберт Уиттакер Хамзат Чимаевга муносиб рақиб топди

  • 14 Dec 16:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакер Хамзат Чимаев ва Исраэль Адесанья ўртасида жанг ташкил этишни таклиф қилди.

“Чимаев чемпионлик жангини олишга жуда яқин турибди. Эҳтимол у бунга лойиқдир, бироқ мен бу фикрга қўшилмайман. Хамзат аввал Адесанья устидан ғалаба қозониши керак. Шундагина чеченга камар учун имкониятни тақдим этиш мумкин" - деди австралиялик жангчи.

Эслатиб ўтамиз, октябрдаги тўқнашувда Чимаев биринчи раунддаёқ Роберт Уиттакерни мағлуб қилганди.

Comments

You must be logged in to commet!