
Ривалдо Винисиуснинг захирадан майдонга тушиши ҳақида фикр билдирди
"Реал Мадрид"нинг вингери Винисиус Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган "Овьедо"га қарши учрашувда (3:0) асосий таркибда эмас, захирадан тушди. У 63-дақиқада майдонга тушиб, бир гол урди ва бир голли узатма қайд этди.
"Мен буни жазо деб ҳисобламайман. Уни захирада қолдириш орқали кейин ундан максимал фойда олиш мумкин. Бу усул Винисиуснинг янада ўсишига ёрдам беради. Натижаси ҳам кўриниб турибди – у голлар ура бошлади.
Хаби ажойиб мураббий, шу билан бирга у зўр футболчи ҳам бўлган. У Винисиус каби футболчи нима ҳақида ўйлашини жуда яхши тушунади. Баъзан буюк футболчилар ҳақида бўлса ҳам, керакли нарса киритиш шарт. Аммо Хаби ҳар доим футболчилари учун энг яхшисини хоҳлайди. У Винисиус қанчалик муҳим эканини ва ундан максимал фойда қандай олишни жуда яхши билади", – деди "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо "Betfair" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар