Римдаги финалда фаворитлар тўқнашади

CHERY AUTO

Римдаги "Мастерс" турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида финалчилар номи аниқланди.

Tecno

Илк финалчи Каролина Плишкова ҳамюрти Маркета Вондроушовани хотиржам мағлуб этиб, ҳал қилувчи беллашувга етиб келди. Якуний ҳисоб 6:2, 6:4.

Иккинчи финалчи йўлланмани қўлга киритиш йўлида бироз қийналди. 1-тартиб рақам остида сараланган Симона Халеп финал остонасида испаниялик Гарбинье Мугурузани енгишга муваффақ бўлди. Қизиқарли кечган учрашув Халепнинг 6:3, 4:6, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Энди биринчи ҳамда иккинчи тартиб рақамда сараланган ракетка соҳибалари 21 сентябрь куни ўзаро муносабатларга ойдинлик киритишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!