Рикки Хаттоннинг ўлим сабаби маълум
Аввалроқ, профессионал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Рикки Хаттоннинг ўлими ҳақида хабар берган эдик.
Спортчининг менежери Пол Спик 14 сентябрь куни эрталаб Хаттонни ўз уйи — Хайд шаҳрида жонсиз ҳолда топганини билдирганди.
Бугун эса тиббий текширув натижалари эълон қилинди.
"Дастлабки текширувлар, ўлим сабаби осилиш яъни ўз жонига қасд қилганликни кўрсатмоқда. Бироқ биз яна изланишни давом эттирамиз", — деди коронер "Reuters" нашрига.
Маълумот учун, 14 сентябрь куни 46 ёшни қаршилаган британиялик боксчи сўнгги жангини 2012 йил 24 ноябрда ўтказганди.



Фикрлар