Рэшфорд: "Ямални ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчилардан деб ҳисоблайман"

CHERY AUTO

Маркус Рэшфорд Ламин Ямал ҳақида илк фикрлари билан ўртоқлашди. Каталония гранди кеча англиялик ҳужумчининг трансферини эълон қилган эди. 

Tecno

"Мен Ламин Ямални ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчилардан деб ҳисоблайман. У ниҳоятда истеъдодли. Менинг назаримда, ўтган мавсум Ламин дунёдаги энг кучли футболчилардан бири бўлди, ҳатто энг зўри бўлган бўлиши ҳам мумкин. Барча энг зўр футболчилар билан бирга майдонга тушушни орзу қилади. Бу жамоада кўплаб истеъдодли ўйинчилар мавжуд. 

Мен бахтиёрман ва улар билан ўйнашга чин дилдан интилмоқдаман. Олдимда  қизиқарли мавсум кутмоқда”,- деди ангилялик форвард.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд Испания клубига 35 миллион эврога сотиб олиш шарти билан 1 йил ижара асосида жамоада ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!